Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиодаги Олимпия ўйинлари тарихдаги энг қиммат ёзги Олимпиада бўлиши айтилди
Япония ҳукумати аудиторлари маълумотларига кўра, Токио Олимпиадасини ўтказиш сарф-харажатлари 20 млрд доллардан ошади. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, шу сабабли Токиодаги Ўйинлар тарихдаги энг қиммат ёзги Олимпиада бўлади.
Аввалроқ Япония ҳукумати Олимпиадани ўтказиш сарф-харажатлари 15,4 млрд долларга етганини маълум қилганди.
Якуний сумма Токио Олимпиадани ўтказиш учун ариза берган вақтда прогноз қилингандан деярли уч марта кўпроқни ташкил қилмоқда. Ўшанда гап 7,4 млрд доллар ҳақида борган.
Бунгача ёзги Олимпиадага сарф қилинган маблағ бўйича Лондон Олимпиадаси 1-ўринни эгаллаб келаётганди. Уни ўтказиш сарф-харажатлари 11,04 млрд долларга айланган. Токио Олимпиадасининг пандемия сабабли бир йилга кечиктирилишининг ўзига қўшимча 2,8 млрд доллар сарфланган.
Олимпиадани ўтказишдан олинадиган фойда тахмин қилингандан камроқ бўлиши кутилмоқда. Коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли Олимпиада хорижий томошабинларсиз ўтмоқда. Маҳаллий томошабинларга ҳам мусобақаларга ташриф буюришда чекловлар амал қилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасининг асосий ҳомийларидан бири бўлган Toyota компанияси Олимпиада мавзуси билан боғлиқ рекламани намойиш қилишдан воз кечган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
20:33 / 13.01.2025