Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилдан малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказишда бир қатор янгиликлар жорий этилади
Келгуси йилдан жисмоний шахсларга малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказиш бўйича қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
24 июль куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
– малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинади;
– малака сертификатларини бериш учун ўтказиладиган имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади;
– малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун жисмоний шахслардан ундириладиган тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади;
– талабгорлардан имтиҳон олишда саволлар тест кўринишида компьютер воситаси орқали олинади ва натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади (алоҳида иқтидор ҳамда амалий синовлар талаб этиладиган йўналишлар бундан мустасно);
– малака сертификатлари ва аттестация гувоҳномалари QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди
18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
11:15 / 25.01.2025