Жаҳон | 22:42 / 26.07.2021
8391
1 дақиқада ўқилади

Макронга Француз Полинезиясига сафари давомида янги исм берилди

Франция президенти Эмманюэль Макрон Француз Полинезиясидаги Хива-Оа оролига ташрифи вақтида янги исм олди. Исм бериш маросими маҳаллий урф-одатлардан бири ҳисобланади.

Фото: Olivier Hoslet/Pool via Reuters

Маросим Атуон шаҳри стадионида барглардан ташкил топган маҳаллий кийимда бўлган 600 раққос ва мусиқачи иштирокида ўтган.

Маросим давомида Хива-Оа коммунаси мэри Жоэль Фребо Макронга Те Ака Ики Тааоа деган янги исм берган. Таъкидланишича, ушбу исм “олға борувчи ва узоқларга етувчи буюк сардор” деган маънони англатади.

Ўз навбатида Макрон нутқини архипелагга кирувчи ҳар бир оролда тарқалган тилдаги бир неча сўздан иборат табрик билан бошлаган.

Мавзуга оид