Ўзбекистон | 10:31 / 26.07.2021
22645
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда яна 700дан ортиқ киши коронавирусга чалинди, 7 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 705 кишида коронавирус, 482 кишида пневмония аниқлангани, 7 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124995 (+705) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 21 нафари Андижон вилоятида,
- 18 нафари Бухоро вилоятида,
- 73 нафари Жиззах вилоятида,
- 43 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 13 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 69 нафари Самарқанд вилоятида,
- 26 нафари Сирдарё вилоятида,
- 59 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 64 нафари Фарғона вилоятида,
- 37 нафари Хоразм вилоятида,
- 80 нафари Тошкент вилоятида,
- 96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 97 нафар,
- Жиззах вилоятида 119 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
- Навоий вилоятида 17 нафар,
- Наманган вилоятида 18 нафар,
- Самарқанд вилоятида 183 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 141 нафар,
- Фарғона вилоятида 68 нафар,
- Хоразм вилоятида 22 нафар,
- Тошкент вилоятида 59 нафар,
- Тошкент шаҳрида 58 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 119449 (+811) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022