Жаҳон | 23:08 / 27.07.2021
4546
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда жангарилар ҳужуми оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди

Эфиопиянинг Сомали регионида жангарилар ҳужуми вақтида юзлаб одамлар ҳалок бўлди.

Фото: Somali Guardian

Сомали маъмурияти вакили Али Бадалнинг таъкидлашича, жангарилар Гадамайту туманида “хунрезлик” содир этган. Уларнинг ҳужуми оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

Тинч аҳолига ҳужум содир этилганини регион маъмуриятидаги икки мансабдор шахс ҳам тасдиқлаган. Бироқ улар ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини маълум қилишмаган.

Амалдорлардан бирининг таъкидлашича, кўп сонда яраланганлар бор ва ҳукумат уларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига тиббий ходимлар жўнатган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид