Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда катталиги олмадай дўл ёғиши натижасида юзлаб машиналарга шикаст етди
Қутқарувчилар Милан-Неапол йўлини уч соатга ёпиб қўйишга мажбур бўлган. Бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани айтилмоқда.
Италиянинг Эмилия-Романья регионида дўл ёғиши оқибатида А1 автойўлида ҳаракатланиш тўхтатилди, юзлаб машиналар ва уйларга шикаст етди, деб хабар берди il Fatto Quotidiano.
Хабарда айтилишича, кутилмаганда ёғган катталиги олмадай дўл ҳайдовчилар ва маҳаллий аҳолини шошириб қўйган. Дўл доналари автомобиллар ойналарини синдириб, кузовларини пачоқлаган. Кучли шамол ва ёмғир эса ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишига имкон бермаган.
Натижада қутқарувчилар Милан-Неапол йўлини уч соатга ёпиб қўйишга мажбур бўлган. Бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025