Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия соҳиллари яқинида 57 нафар муҳожир чўкиб кетди
Ливия соҳиллари яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг ағдарилиб кетиши оқибатида 57 киши, жумладан 20 аёл ва 2 бола ҳалок бўлди. Қочқинлардан бир қисмини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган.
Халқаро миграция ташкилоти матбуот котиби Сафи Мсехлининг таъкидлашича, Хомс шаҳри яқинида юз берган фожиада 57 нафардан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Айни вақтда Ливия африкалик муҳожирларнинг Европага етиб олишидаги асосий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ 2021 йилда Европа иттифоқини кесиб ўтган ноқонуний муҳожирлар сони 2 маротаба кўпайгани маълум қилинганди. Ўрта Ер денгизининг ғарбий қисми орқали Европага асосан жазоирликлар ва марокашликлар, шарқий қисми орқали эса сурияликлар ва турклар йўл олади.
Шунингдек, Европада минглаб қочқин болалар йўқолиб қолгани маълум қилинган. Улардан аксарияти Марокаш, Жазоир ва Эритреядан келган болалар бўлган.
Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
09:57 / 13.05.2025