Ўқишни кўчириш учун ўтиш балли 66,1 балл этиб белгиланди. Бу – максимал баллнинг 35 фоизи
Ўтган йилги максимал балл 189 балл эди. Унинг 35 фоизи – 66,1 балл ва бу кўрсаткич шу йил ўқишини хорижий ОТМлардан давлат ОТМларига кўчирувчилар учун ўтиш балли этиб белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 66,1 балл шу вазирлик тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчирувчилар учун белгиланган. 66,1 баллни тўплай олганлар ўзи кўчирган ОТМда базавий тўлов-контракт асосида ўқийди.
“Бу йил ўтган йиллардагидан фарқли равишда имтиҳонни ДТМ олади. Бу ОТМларга ҳужжат топшириб, ДТМ имтиҳони асосида талаба бўлган абитуриентларга нисбатан адолатни таъминлаш учун қилинди.
Шунингдек, имтиҳонда ўтиш баллини тўплолмаганлар табақалаштирилган контракт асосида ўқиши мумкин”, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов.
Бунда:
- 65,1 ва 66 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 1,5 баравари миқдорида;
- 64,1 ва 65 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 2 баравари миқдорида;
- 63,1 ва 64 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 2,5 баравари миқдорида;
- 62,1 ва 63 балл оралиғида тўплаганлар базавий тўлов-контрактнинг 3,5 баравари миқдорида;
- 56,7 ва 62 балл оралиғида тўплаганлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорида;
- 56,6 ва ундан кам тўплаганлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлаб ўқиши мумкин.
Абдували Холиқовнинг маълум қилишича, бошқа вазирликлар тасарруфидаги ОМТлар учун ўтиш балларини ўша вазирликлар ўзи тасдиқлайди. Масалан, тиббиёт ОТМлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтиш баллини белгилайди.
“Ўқишни кўчиришда 1 йил олдинги кириш имтиҳонларидаги максимал балл асос қилиб олинади. Белгиланган бу ўтиш балли кейинги йилларда ҳам бир йил олдинги баллга қараб белгиланади ва ўзгариши мумкин”, деди Абдували Холиқов.
Мавзуга оид
10:12 / 20.11.2024
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони айтилди
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
11:51 / 03.11.2024
Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди
18:50 / 29.10.2024