Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида жорий йилда ташкилий равишда хорижга кетганлар сони 170 нафарни ташкил этади
2021 йилда ташкилий равишда хорижга кетганлар сони 170 нафарни ташкил этади. Шундан, БААга - 10 нафар, Россияга - 67 нафар, Қозоғистонга - 8 нафар, Кореяга - 9 нафар ва бошка давлатларга - ишлаш учун юборилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё вилоят филиали бошлиғи Сирожиддин Исраилов Kun.uz’га маълум қилди.
Шунингдек, манзилли равишда кетганлар яъни, ўзи топган ишига филиал қошидаги махсус кассадан чипта олиб берилган, субсидия асосида суғурталанган ва бепул сим карта тақдим этилганлар сони - 457 нафарни ташкил этади.
2021 йил 23 июль куни Россиянинг қурилиш корхоналарига ишга юбориш учун танлов бўлиб ўтди. Ушбу танловдан муваффақиятли ўтган, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 31 нафар фуқаро 26 июль куни Россиянинг Калуга вилояти Обнинск шаҳрига қурилиш объектларида ишлаш учун жўнаб кетди.
Ушбу фуқароларни карантин манзилига жойлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент, 3 маҳал овқат, ётоқхона, махсус кийим харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025