Ўзбекистон | 12:29 / 27.07.2021
26053
1 дақиқада ўқилади

ССВ пневмония ҳолатлари бўйича батафсил статистикани эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йилнинг 5 июлидан Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари билан бирга пневмония аниқланган беморлар ҳақида ҳам маълумот беришни бошлаганди.

Вазирлик матбуот хизмати мамлакатда пневмония билан оғриган беморлар ҳақида маълумотлар акс этган батафсил жадвални эълон қилди.

Унга кўра, 5 июлдан бугунга қадар 7 996 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиққан. Айни вақтда 5500га яқин пневмонияга чалинганлар мавжуд.

Пневмония ҳолатлари ҳам кундан кунга кўпайиб бормоқда, 5 июль куни 172 кишида пневмония қайд этилган бўлса, 26 июлга келиб бу кўрсаткич 521тага етган.

Пневмония бўйича энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.

Мавзуга оид