Ўзбекистон | 21:08 / 27.07.2021
63749
1 дақиқада ўқилади

Турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

2021/22 ўқув йили учун олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати белгиланди.

Рўйхат Давлат қабул комиссиясининг 26 июлдаги 2-сон баёнига асосан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби жорий қилинган.

Айни пайтда республикадаги бир ОТМдан иккинчи ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар transfer.edu.uz сайти, хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар эса transfer.dtm.uz сайтида қабул қилинмоқда.

Аризалар қабули 5 августгача давом этади.

Мавзуга оид