Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон-Озарбойжон чегарасида юз берган отишмада бир неча киши ҳалок бўлди
Арманистон мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, чоршанба куни тўлақонли жанговар ҳаракатлар амалга оширилган. Жанглар бир неча соат, маҳаллий вақт билан соат ўнда сулҳ эълон қилингунига қадар давом этган.
28 июл куни тонг саҳар тўртларда Арманистоннинг Гегаркуник области чегарасида арман ва озарбойжон ҳарбийлари ўртасида отишма юз берди, деб хабар берди Ереван. Бокунинг маълумот беришича, отишма янада эртароқ – тунги соат бирда Арманистон томони қўшни Келбажар районидаги Озарбойжон позицияларини ўққа тутганидан сўнг бошланган.
Арманистон мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, чоршанба куни тўлақонли жанговар ҳаракатлар амалга оширилган. Жанглар бир неча соат, маҳаллий вақт билан соат ўнда сулҳ эълон қилингунига қадар давом этган. РБКнинг ёзишича, сулҳга Россиянинг аралашуви билан эришилган.
«Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги воситачилигида ўт очишни тўхтатиш режимини тиклаш тўғрисида келишувга эришилди», — дейилади Арманистон мудофаа вазирлиги баёнотида.
Ереван уч киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши яраланганини хабар қилди. Боку икки киши ярадор бўлганини маълум қилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги вазият Владимир Путин раислигидаги Россия хавфсизлик кенгаши шошилинч йиғилишида муҳокама қилинган.
23 июл куни ҳам Арманистон-Озарбойжон чегарасида отишма юз бергани хабар қилинганди. Оқибатда 3 нафар арман ҳарбийси яраланган, бир нафар озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025