Байден глобал исиш дунёда янги низоларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди
Унинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари иқлим ўзгаришини АҚШ учун энг катта таҳдид деб ҳисоблайди.
Глобал исиш АҚШ ва бутун дунё учун беқарорлик келтириб чиқариши, ҳайдаладиган ерлар учун низолар юз бериши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден разведка ҳамжамияти ходимлари ва раҳбарияти билан учрашувида айтди.
"Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатимиз ва бутун дунёда беқарорлик ўсишига сабаб бўлмоқда. Булар инсонлар ўлимига олиб келаётган об-ҳаво ҳодисалари, озиқ-овқат ва сув хавфсизлиги йўқлиги, денгиз сатҳи кўтарилиши кабилардир", – деди АҚШ президенти.
Унинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари иқлим ўзгаришини АҚШ учун энг катта таҳдид деб ҳисоблайди.
"Агар денгиз сатҳи яна 2,5 фут (0,76 м) кўтарилса, миллионлаб одамлар кўчиб кетади, ҳайдаладиган ерлар учун жанг қилади. Шимолий Африкада нима бўлганини кўрдингиз", – деди Байден.
Оқ уй раҳбари шунингдек, тахминларга кўра, яқин ўн йил ичида Индонезия пойтахти бошқа жойга кўчирилишини, чунки Жакарта сув остида қолиши мумкинлигини айтди.
Индонезия президенти Жоко Видодо 2019 йилда мамлакат пойтахти Калимантан оролига кўчирилишини айтганди.
Мавзуга оид
09:40
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
21:45 / 13.11.2024
Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024