Олимлар иқлим билан боғлиқ вазият ўта оғир эканини айтишди
7та давлат олимлари охирги йил юз берган глобал иқлим ўзгаришларини баҳолаб, вазият ўта оғирлиги ҳақидаги хулосага келишди. Уларнинг бу ҳақдаги мақолалари BioScience нашрида чоп этилди.
АҚШ, Австралия, Британия, Франция, Нидерландия, Бангладеш ва Германия олимларидан иборат халқаро мутахассислар гуруҳи “Иқлим ўзгариши ҳақидаги ҳисобот”нинг янги версиясини тақдим қилишди.
Унда таъкидланишича, 2020 йилда 2019 йилга нисбатан иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар, жумладан вайронкор тошқинлар, рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат, кучли довуллар ва ўрмон ёнғинлари сони мисли кўрилмаган кўп даражада ошган.
2021 йил апрелида атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори бир миллионга 416 қисмни, яъни бир кубметрга 416 млнни ташкил қилган. Бу эса кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ойлик кўрсаткич ҳисобланади.
“Биз сайёрамиз тизимининг маржонқоялар, Амазонка ўрмонлари, Ғарбий Антарктика ва Гренландия муз қалқонлари каби муҳим элементларида критик нуқталарга яқинлашаётганимиз ёки ундан ўтиб кетганимизнинг тобора кўпроқ исботлари намоён бўлмоқда”, деб айтган мақола етакчи муаллифи, экология профессори Уильям Риппл.
Олимлар иссиқхона газларининг, айниқса метаннинг атмосферага чиқарилиши ҳажмини кескин қисқартиришга, углеродни сақлаш учун стратегик захираларни яратишга, углероддан фойдаланганлик учун тўлов киритишга, биологик турфа хилликни муҳофаза қилишга чақиришмоқда.
Улар иқлим кўрсаткичларининг йил сайин тобора ёмонлашиб бораётганини инсоният Ердан шафқатсизларча фойдаланишни давом эттираётгани билан боғлашмоқда.
Мавзуга оид
21:25 / 15.11.2024
Олимлар карбонат ангидриддан ёқилғи ишлаб чиқаришнинг инқилобий усулини ўйлаб топишди
23:23 / 12.11.2024
Shell CO2 чиқаришни камайтириш бўйича суд қарори устидан киритган апелляцияни ютиб чиқди
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:05 / 06.12.2023