“Уч фарзандим етим бўлмасин” – иккала буйраги қуриган ота ҳаётга қайтишни хоҳлайди
Хасталик...Кутилмаганда келадиган ёв. Инсон зоти тирикчилик ғамида, бола-чақа ташвишида гоҳо ўзини унутади. Тўсатдан келган дард эса ҳар қандай инсонни ожиз аҳволга солади. Бешариқлик Дилмурод Мўминов пул топиб оила тебратиш учун бир қанча муддат хорижда ишлади. Лекин саломатлигида юз берган муаммолар сабаб Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди.
Унга Россияда ишлаб юрган вақтида гломерулонефрит ташхисини қўйишган, яъни буйракларнинг мураккаб касаллиги аниқланган.
“Жияним яхши ниятлар билан уй қуриш, ўғлига тўй қилиш учун Россияга ишлагани кетганди. У ерда совуқ кунларда қор кураш, қудуқ қазиш билан шуғулланиб юрганди. Мазаси қочиб шифокорга кўринса, иккала буйраги қуриётганини, Ўзбекистонга қайтиб зудлик билан даволаниши кераклигини айтишибди. Келгандан бери даволаняпти. Лекин иккала буйрагиниям алмаштириш керак экан. Синглиси билан укаси донорлик қилишмоқчи” дейди аммаси Офият Ўлмасова.
Беморнинг онаси Маҳбубахон Мўминованинг айтишича, ушбу операция учун уларда маблағ йўқ.
“Ўғлимнинг уч фарзанди етим бўлиб қолмасин. Бор-йўғимизни боламнинг даволанишига сарфлаб, операцияга келганда яхшиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолдик” дея кўз ёш тўкади онаизор.
Ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, йиқилганни йўлда қолдирмайдиган саховатпеша халқимиздан бу сафар ҳам умидларимиз катта. Савоб амалларни кўпайтириш илинжидаги ватандошларимиз кўплигига, уларнинг савоблари қабул, дуолари мустажоб бўлишига ишонамиз. Зеро, қилинган эҳсонлар минг баробар ортиғи билан қайтгусидир.
Дилмурод Мўминовга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0204 3520 1764 онаси Маҳбубахон Мўминова номида
Сбербанк: 4817 7601 1727 0797 Дилмурод Мўминов номида
Телефон: +998995377583
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024