Ўзбекистон | 10:37 / 29.07.2021
2733
2 дақиқада ўқилади

Андижонда 20 000 АҚШ долларига балиқчилик кўли ташкил қилиш учун ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Улар фуқародан талаб қилинган пулдан 18 600 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро М.М. тадбиркор Ў.нинг ишончига кириб, унга Андижон тумани, "Миробод" МФЙ ҳудудидан шоличилик ҳамда балиқчилик кўли ташкил қилиши учун кадастр идораларида ишловчи таниши орқали 2,3 гектар ер майдонини 20 000 АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилиб, шундан 18 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Андижон вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастр корхонаси собиқ мутахассиси Б.А. фуқаро М.М.дан 18 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятида Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар 6 000 АҚШ доллари билан қўлга олинганлиги хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид