Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши учинчи эмлашни маъқуллади
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан катта фуқароларни коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашга рухсат берди. Бу ҳақда Тimes of Israel нашри хабар қилди.
Таъкидланишича, Исроил аҳолиси ревакцинация қилинадиган дунёдаги биринчи давлатга айланди.
Коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини иккинчи дозани олганига 5 ойдан ошганлар олиши мумкин бўлади. Учинчи доза билан эмлаш 1 августдан бошланади.
Охирги тадқиқотларга кўра, коронавируснинг янги штаммларидан ҳимояланиш учун қондаги антитаначалар миқдори эски штаммлардагига қараганда кўпроқ бўлиши лозим. Организмда антитаначалар миқдорини ошириш йўли бустер, яъни учинчи доза билан эмлаш ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ревакцинациясиз коронавирус юқтириб олиш хавфи ошади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025