Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар олдидан Сурхондарёга қўшинларни жўнатишни бошлади
Россия Ўзбекистон билан биргаликда Сурхондарё вилоятида ўтадиган ҳарбий машғулотлар олдидан Самара областидан ҳарбийларни “Термиз” полигонига жўнатишни бошлади.
“Тинчликпарвар кучлар бўлинмалари ва Марказий ҳарбий округнинг махсус вазифаларни бажарувчи бригадалари Россия ва Ўзбекистон қўшма машғулотларида иштирок этиш учун “Термиз” полигонига қўшинларни жўнатишни бошлади. Самарадаги “Курумоч” халқаро аэропортида ҳарбийлар Ил-76 самолётига қурол, тегишли анжомларни юклашди, божхона тартиботларидан ўтишди ва Термиз шаҳрига учиб кетишди”, деб маълум қилинган Россиянинг Марказий ҳарбий округи матбуот хизматида.
Машғулотлар 30 июлдан 10 августгача Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтади. Уларда Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбийси иштирок этади.
Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари Марказий Осиё давлатлари ҳудудий яхлитлигини таъминлаш вазифаларини бажаришади.
Машғулотларда 200га яқин ҳарбий техника воситаси ва авиация қўлланади. Жумладан, уларга Россиянинг Қирғизистондаги “Кант” авиабазасидан Су-25СМ штурм самолётлари звеноси жалб қилинади. Жанговар самолётлар қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш ҳамда шартли душманнинг яширин базаларини излаш ва йўқ қилиш вазифаларини бажаради. Шунингдек, самолётлар душманнинг мобил зенит ракета мажмуалари зарбаларидан қочишни машқ қилади.
Ушбу машғулотлар Афғонистондаги вазият ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги қарама-қаршилик кучайгани ортида ёмонлашгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025