Ўзбекистон | 09:37 / 29.07.2021
1132
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонасидан тадбиркорлик субъекти ҳисобига 520 миллион сўм ундириб берилди

Самарқандда йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонасидан тадбиркорлик субъекти ҳисобига 520 миллион сўм ундириб берилган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига иқтисодий суднинг қарори билан Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасидан ундирувчи – «RMD» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 520 миллион сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилган ва ижро иши юритилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан ундирувчи фойдасига 520 миллион сўм ундириб берилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид