Жаҳон | 17:36 / 30.07.2021
9027
2 дақиқада ўқилади

АҚШ америкалик ҳарбийлар билан ишлаган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлади

Жума куни "Толибон" жангариларидан хавфсираётган собиқ таржимонлар ва бошқа ходимлар АҚШга етиб келди.

Фото: Reuters

АҚШ америкалик ҳарбийлар билан ишлаган бир гуруҳ афғонистонликларни Америкага олиб кетди, деб хабар берди Associated Press (AP) агентлиги.

Шу тарзда Вашингтон Америка армияси билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини Афғонистондан эвакуация қилишни бошлади.

"Бугун муҳим босқич: биз сўнгги 20 йил давомида Афғонистонда америкалик ҳарбийлар ва дипломатлар билан елкама-елка ишлаган минглаб афғонларга берган ваъдамизни бажаришда давом этамиз", - дейилади АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида.

Жума куни "Толибон" жангариларидан хавфсираётган собиқ таржимонлар ва бошқа ходимлар АҚШга етиб келди.

АҚШ ҳукумати америкаликлар билан ҳамкорлик қилган 2,5 мингга яқин афғонистонликни эвакуация қилишни режалаштирган.

Байден маъмурияти ушбу операцияни "Иттифоқчилар бошпанаси" (Allies Refuge) деб номлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид