Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Августдан эмланган сайёҳларга Саудия Арабистонига ташриф буюришга рухсат берилади
Саудия Арабистони ҳукумати 1 августдан коронавирусга қарши тўлиқ эмланган хорижликларга туристик визалар бўйича мамлакатга ташриф буюришга рухсат беради. Бунинг учун подшоҳликда эмлаш учун маъқулланган 4та - Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca ёки Pfizer/BioNTech вакцинасидан бири билан эмланганлик ҳақидаги сертификатни тақдим қилиш керак.
Бундан ташқари, сайёҳлар Саудия Арабистонига келиш олдидан 72 соатдан ошмаган вақт ичида коронавирусга топширилган манфий ПЦР-тест тақдим қилишлари керак бўлади.
“1 августдан эмланган хорижликларга туристик виза бўйича подшоҳликка келишга рухсат берилади. Улар мамлакатга келгач мажбурий карантиндан ўтишлари керак бўлмайди”, деб айтилган Саудия Арабистони туризм вазирлигининг Twitter’даги хабарида.
Шу билан бирга, подшоҳликда 1 августдан эмланмаганларга иш жойларига ва турли тадбирларга ташриф буюришга тақиқлов киритилади. Таъкидланишича, коронавирусга қарши эмланган бўлиш тижорий, маданий, кўнгилочар, спорт, иқтисодий, илмий, ижтимоий ва бошқа тадбирларга ташриф буюриш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмлаш 2020 йил декабрида бошланганди. Айни вақтда мамлакат аҳолисининг 50 фоиздан кўпроқ аҳолиси, яъни 26 млндан кўпроқ фуқароси вакцинанинг камида битта дозасини олган.
Саудия Арабистони 2019 йил сентябрдан 2020 йил мартигача туристик визалар берган. Бу вақт давомида ушбу визани 400 минг киши олган. Сўнгра подшоҳлик ҳукумати пандемия сабабли виза беришни тўхтатиб қўйганди.
Аввалроқ 10 августдан бошлаб хорижликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилгани маълум қилинганди. Бунинг учун зиёратчилар подшоҳликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025