Автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқи билан 6 ойда 236 мингта ишончнома берилди
Йилнинг 1-ярмида автотранспортни тасарруф этиш ҳуқуқи билан жами 236 378та ишончнома расмийлаштирилган бўлиб, шундан 4 139таси қариндошларга, 232 239таси қариндош бўлмаган шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Нотариал палатаси 28 июл куни биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Нотариал палата раиси Дилшод Ашуровнинг маълум қилишича, бугунги кунда Нотариал палатага хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 872 нафар нотариус аъзо ҳисобланиб, улар томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида миллиондан ошиқ нотариал ҳаракатлар амалга оширилган.
Жумладан, ярим йилликда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ 148 750та шартнома расмийлаштирилган бўлиб, шундан квартирани, уйни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича 108 723та олди-сотди шартномаси, 27 752та ҳадя шартномаси, 139та айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилган.
Шунингдек, нотурар жойни олди-сотди, ҳадя қилиш, айирбошлаш бўйича 12 045та, фуқаро ҳаётлиги давомида қараб туриш бўйича 77та шартнома расмийлаштирилган.
2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида амалга оширилган автомашина олди-сотди шартномаси сони жами 209 322тани ташкил қилган бўлса, автомашинани ҳадя қилиш бўйича 8 400та, айирбошлаш бўйича 46та, ижарага бериш бўйича 55 525та шартнома расмийлаштирилган.
Автотранспортни тасарруф этиш ҳуқуқи билан жами 236 378та ишончнома расмийлаштирилган бўлиб, шундан 4 139таси қариндошларга, 232 239таси қариндош бўлмаган шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.
Автотранспортни бошқариш ҳуқуқи билан жами 97 941та ишончнома расмийлаштирилган бўлиб, шундан 8 064таси қариндошлар ўртасида, 89 877таси қариндош бўлмаган шахслар ўртасида расмийлаштирилган.
Ўтган давр давомида нотариуслар томонидан 8 185та васиятнома расмийлаштирилган. Фуқароларга мерос бўйича берилган гувоҳномалар сони 30 612тани ташкил қилган.
Шунингдек, нотариуслар 70 107та гаров шартномаси, 23 795та ипотека шартномаси, 523та лизинг шартномаси, 1 249та никоҳ шартномасини давлат рўйхатидан ўтказган.
1-ярим йилликда нотариуслар томонидан жами 2 128 878та нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлиб, бир нафар нотариусга ўртача 2 441та нотариал ҳаракат тўғри келган.
Жами амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун тўланган давлат божининг умумий миқдори 536 млрд 927 млн сўмни ташкил этган. Хусусан, уй-жой ва квартиралар олди-сотдиси бўйича 29 млрд 346 млн сўм, автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлар бўйича 190 млрд 874 млн сўм, ижара шартномасини расмийлаштириш бўйича 13 млрд 414 млн сўм, ишончномаларни расмийлаштириш бўйича 233 млрд 537 млн сўм ундирилган.
Маълумот учун, Нотариал палата 2020 йил январ ойида ташкил этилган бўлиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар унга аъзолик асосида фаолият юритади.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
18:44 / 12.11.2024