Жаҳон | 20:37 / 30.07.2021
8938
1 дақиқада ўқилади

Греция 35 йил ичидаги энг кучли жазирама об-ҳавога тайёргарлик кўрмоқда

Қатор қўшни давлатлар ҳам жазирама об-ҳавога тайёргарлик кўрмоқда. Сербия, Болгария, Босния ва Ҳерцеговина ҳукуматлари аҳолига кундуз кунлари кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Грецияда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда, мамлакатнинг аксарият ҳудудида ҳарорат 42 даражагача етди, деб хабар берди Греция ОАВ.

Метеорологлар дам олиш кунлари Грецияда ўта юқори ҳарорат кузатилишини айтмоқда. Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 45 даражага етиши мумкин.

EFE агентлиги бу Грецияда охирги 35 йилдаги энг юқори ҳарорат бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Қатор қўшни давлатлар ҳам жазирама об-ҳавога тайёргарлик кўрмоқда. Сербия, Болгария, Босния ва Ҳерцеговина ҳукуматлари аҳолига кундуз кунлари кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Шимолий Македонияда ёши олтмишдан ошган шахслар ва ҳомиладорлар ишдан озод қилинди.

Мавзуга оид