Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Йил якунигача инфляция 10 фоиздан паст даражага туширилади» — Марказий банк
Марказий банк бошқарув йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев республикадаги инфляцион кутилмалар ва инфляция даражаси ҳақида маълумот берди.
«Бизни хавотирга солаётган нарса, айни пайтдаги инфляцион кутилмалар. Марказий банк ҳар ойда республика бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг кутилмалар бўйича фикрини ўрганади.
Йил бошидан бери бу кўрсаткич 16 фоиз атрофида шаклланяпти. Масалан, июнь ойида аҳолининг кутилмалари 16,3 фоизни ташкил қилди. Бунинг хавотирли томони доимий равишда кутилмалар баланд шаклланиб қоладиган бўлса, бу макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълум номутаносибликларни келтириб чиқариши мумкин.
Содда тилда тушунтириб айтадиган бўлсак, иқтисодиётдаги бирор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бошқа омил таъсир қилмаслиги мумкин, лекин сотувчи ёки ишлаб чиқарувчиларнинг кутилмаларидан келиб чиқиб нарх-наво ошади. Кутилмалар пасаймаётганининг асосий сабаби озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари юқори бўлаётгани билан боғлиқ, чунки бу одамларнинг қарор қабул қилишида бевосита таъсир кўрсатадиган асосий омил ҳисобланади.
Иккинчи яна бир муҳим омил, кутилмаларнинг пасайишида миллий валюта алмашинув курсининг ўрни ҳам муҳим. Шу нуқтайи назардан, ҳукумат ва Марказий банк томонидан инфляцион кутилмаларни пасайтириш учун бевосита чоралар кўриб борилади.
Бугунги кундаги яна бир муҳим омил — инфляция даражаси. Биз йилнинг бошидаги прогнозларимизда инфляцияни 9-10 фоизга туширамиз деб айтганмиз. Бу прогнозлар ўзгаришсиз қолди ва йил охиригача инфляция 10 фоиз ёки ундан паст даражагача туширилади», – деди Беҳзод Ҳамроев.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
10:11 / 04.05.2025