Жамият | 14:28 / 31.07.2021
67357
1 дақиқада ўқилади

Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди. Бу маълумотни вилоят ва туман ҳокимлигидаги бир нечта манба тасдиқлади.

Садбархон Мамитова 1966 йил Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Мамитова Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2007-08 йилларда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлган, 2019-2020 йилларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. 2019 йил декабрдаги сайловларда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига депутат этиб сайланган.

2020 йил 4 март кунидан ҳозиргача Бўстон тумани ҳокими сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид