Ўзбекистон | 16:46 / 31.07.2021
1526
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда Туманлараро COVID-19 тақсимлаш маркази очилди

27 июл куни Беруний туманида Туманлараро COVID-19 тақсимлаш маркази очилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, марказнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов иштирок этган. У марказда яратилган шароитлар, беморлар ҳолидан хабар олган.

Маълум қилинишича, марказда 100 нафар беморга мўлжалланган. COVID-19 сертификатга эга тажрибали шифокорлар Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидаги беморларга тиббий ёрдам бериши назарда тутилган.

Қорақалпоғистондаги биринчи туманлараро COVID-19 тақсимлаш марказига қанча маблағ ажратилгани ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.

Маълумот учун, кеча Қорақалпоғистонда 90 киши коронавирусга чалинганди. Бу охирги кунлардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов коронавирусга чалинган беморлар даволанадиган Нукусдаги махсус касалхона шароити ҳақида айтганди.

Мавзуга оид