Ўзбекистон | 13:13 / 01.08.2021
32846
1 дақиқада ўқилади

Зомин тоғларида ёнғин чиқди. Оловни ўчириш учун юзлаб ходимлар ва 4та вертолёт жалб этилган (видео)

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги тоғли ҳудудда ёнғин чиқди. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғидаги дала майдонида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга маълумот келиб тушган. Ёнғин жойига 4та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркибдан иборат дастлабки бўлинмалар етиб бориб, ёнғинни ўраб олиш ишларини бошлаган.

Вазирлик кейинроқ ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди, унга кўра, ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350дан ортиқ шахсий таркиб, Мудофаа вазирлигидан 4та вертолёт, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид