Қибрай туманида қалбаки ҳужжатлар орқали ўзганинг уйини сотмоқчи бўлган фирибгарлар аниқланди
Тошкент вилояти Қибрай туманида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаш орқали ўзганинг уйини сотмоқчи бўлган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида жойлашган фуқаро Н.Э.га тегишли уй анча вақт давомида қаровсиз қолганлигидан ва ҳеч ким яшамаётганлигидан фойдаланиб, Ф.У.ни отасининг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, 180 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:44 / 19.11.2024
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
20:20 / 13.11.2024
Тошкентда ЭКУ маркази устидан жиноят иши қўзғатилди
07:46 / 07.11.2024
ИИББ интернетда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олгани ҳақида огоҳлантирди
19:06 / 01.11.2024