Ўзбекистон | 09:08 / 02.08.2021
3439
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоятида 2021/2022 ўқув йилида олийгоҳларга ўқишга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ҳақида маълумот берилди. Маълумотга кўра имтиҳонлар Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги бешта стадионда бўлиб ўтади.

1-ҲУДУД: Локомотив футбол стадиони

Манзил: Самарқанд шаҳар, Депо кўчаси, 79-уй.

Геолокация: https://goo.gl/maps/rmCdFcqSw6phGbJ87 

2-ҲУДУД: Cамарқанд шаҳар 2-сон БЎСМ стадиони      

Манзил: Самарқанд шаҳар, Сартепо маскани, Туркистон кўчаси, 105-уй.

Геолокация: https://goo.gl/maps/vVAh6HBgvDpFAnaF8  

3-ҲУДУД: Самарқанд Нурафшон футбол стадиони

Манзил: Самарқанд шаҳар, Супер қўрғони, «Нурафшон» МФЙ

Геолокация: https://goo.gl/maps/xBaLcC2EXFwmZx7M8      

 4-ҲУДУД: Самарқанд тумани, БЎСМ футбол майдони.

Манзил: Самарқанд тумани, «Рустам» МФЙ, Рустам қишлоғи.

Геолокация: https://goo.gl/maps/XWam7PXo5YrgCPtk8

5-ҲУДУД: Жомбой тумани, БЎСМ футбол майдони.

Манзил: Жомбой туман, Тошкент кўчаси 7-уй.

Геолокация: https://goo.gl/maps/nu3CuWACbMY59vMF8

Маълумот учун, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00дан, 2-смена 19:00дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ҳам эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид