Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:17 / 02.08.2021
3458
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда ўтказилган тунги рейдда 92 нафар ҳуқуқбузар, 10 нафар фоҳишага чора кўрилди
Самарқанд шаҳрида жорий йил 1 августдан 2 августга ўтар тунда ўтказилган рейд тадбирлари давомида кўплаб ҳуқубузарликлар қилган шахсларга чора кўрилган. Иккита ҳолатда жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 1 август куни соат 00:00 дан сўнг Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейд давомида:
- 166 нафар шахс худудий ИИБларга олиб келиниб, текширувдан ўтказилган;
- Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 92 та маъмурий баённома расмийлаштирилган;
- 10 нафар фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига (Фоҳишалик билан шуғулланиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган;
- Фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 2 та ҳолатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
- 12 нафар фуқародан ўткир тиғли буюмлар ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, тунги тадбирлар давом эттирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025