Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонга киришда эмланганлар ҳам ПЗР-тест топшириши мажбурий этиб белгиланди
Таъкидланишича, бу эҳтиёт чоралари билан боғлиқ ва эмланганлиги тўғрисида сертификати бор одам бошқаларга касаллик юқтирмаслигини англатмайди.
Тожикистонга киришда коронавирусга қарши эмланганлардан ҳам ПЗР-тест топшириш талаб қилинмоқда, деб ёзади «Азия-Плюс».
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бу эҳтиёт чоралари билан боғлиқ ва эмланганлиги тўғрисида сертификати бор одам бошқаларга касаллик юқтирмаслигини англатмайди.
«Вакцинация одам касалликка чалинмаганига тўлиқ кафолат бермайди. Яъни инсон ўзи соғлом, аммо вирус ташувчи бўлиши мумкин. Шунинг учун Тожикистонга киришда манфий ПЗР-тест натижаси бўлиши мажбурийдир», - деди Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Наврўз Жафаров.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистондан бошқа мамлакатларга чиқишда ўша мамлакатлар талабига риоя қилинади.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 15 мингдан зиёд бўлиб, 121 нафар бемор вафот этган.
Мавзуга оид
22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди
15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди
17:01 / 26.01.2025
МРБ коронавируснинг лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди
17:49 / 01.01.2025