АҚШда мия чипларини одамларда синовдан ўтказишга рухсат берилди
Ушбу чип фалаж инсонларга фикр кучи ёрдамида электрон қурилмаларни бошқариш имконини беради.
Американинг Synchron стартапи мия чипини одамларда синовдан ўтказишга рухсат олди, деб ёзади Daily Advent.
Ушбу чип фалаж инсонларга фикр кучи ёрдамида электрон қурилмаларни бошқариш имконини беради.
Қайд этилишича, Stentrode деб номланган чип бўйиндаги қон томири орқали мияга жойлаштирилади.
Synchron ушбу чипни илк бор 2016 йилда намойиш этганди. Стартап Австралияда тўрт кишида нейрочип синовини муваффақиятли ўтказган. Тажриба давомида иштирокчилар фикр кучи ёрдамида онлайн харид билан шуғулланган, ижтимоий тармоқларда ёзишган ва электрон почта орқали мактуб жўнатган. Синовнинг барча қатнашчилари фалаж инсонлар бўлган.
Маълумот берилишича, Synchron чиплари уч-беш йилдан сўнг бозорда пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
15:42 / 25.10.2024
Олимлар миянинг 3D-атласини яратди – у нима учун керак?
23:10 / 19.10.2024
Инсон мияси ҳар хил турдаги қўрқувга қандай жавоб бериши ўрганилди
18:10 / 15.10.2024
Олимлар миянинг айрим қисмларини “ёқиш ва ўчириш” йўлини ўрганди
19:24 / 24.09.2024