Ўзбекистон | 11:18 / 03.08.2021
1298
1 дақиқада ўқилади

Олтинкўл туманида талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган талаба ушланди

У Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Андижон давлат университети талабаси С.Э. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали кўчиртириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятида Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид