Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонига кириш қоидалари ўзгарди
Қиролликка Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson&Johnson вакциналари билан эмланган туристлар кириши мумкин.
Эндиликда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган туристлар Саудия Арабистонига киришда мажбурий карантинда бўлиши шарт эмас, деб ёзади РИА Новости.
Аммо бу "Спутник V" билан эмланганларга тааллуқли эмас: мамлакатда бу вакцина тан олинмаган.
Саудия Арабистонига Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson&Johnson вакциналари билан эмланган туристлар кириши мумкин.
Бундан ташқари, Sinopharm ёки Sinovac вакциналари билан эмланганларга ҳам киришга рухсат берилди. Бироқ улар қиролликда маъқулланган тўрт вакцинадан бири билан эмланиши лозим. Барча саёҳатчилар келишдан 72 соатгача аввал топширилган манфий ПЗР-тест натижасига эга бўлиши лозим.
Аниқлик киритилишича, Саудия Арабистонида туристик виза билан бўлиш 90 кундан ошмаслиги лозим.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025