Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар ИИБ ходимларини дўппослади
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 31 июл куни соат 22:30ларда Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар А.О., Ш.Д., Б.Ш., Н.А. ва Р.Ш. бир гуруҳга бирлашиб, жамоат жойи ҳисобланган Узун тумани “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Р.С.ни уриб-дўппослаётган вақтида, шу яқин ўртада жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Узун туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан бир неча бор огоҳлантирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар ўзларининг безорилик хатти-ҳаракатларини тўхтатмасдан, жамоат тартибини сақлашга ва жанжални бартараф этишга уринган туман ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.га фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказишган.
Судга оид тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими С.М.нинг баданида тан жароҳати оғирлик даражасига кўра “Соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳатлари экани, шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.С.нинг баданида “енгил” тан жароҳатлари экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.О., Ш.Д., Б.Ш., Н.А., Р.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
14:50 / 27.02.2025
ИИБдан яна ўлик чиқди: Узундаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди
17:44 / 26.02.2025