Урганчда тиббий кўрикдан ўтган ўқувчиларнинг қарийб 50 фоизида турли касалликлар аниқланган
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи эшитувида Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмасида 2021 йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, мансабдор шахслар ахбороти тингланди.
Ҳисоботга кўра, Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмаси таркибида: 3 та оилавий поликлиника ва 1 та филиал, 1 та марказий кўп тармоқли поликлиника ва 165 ўринга мўлжалланган шаҳар шифохонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт ходимлари сони 1015 нафар бўлиб, шулардан 249 нафари шифокор, 578 нафари ҳамшира.
6 ой давомида 80 854 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ва 28 633 нафар (36,5 фоиз) бемор аниқланган. Шундан 1-18 ёшгача бўлган беморлар 12 279 нафарни, 18 ёшдан катта беморлар 16 354 нафарни ташкил қилади.
6 ой мобайнида 18 ёшгача бўлганлар орасида 22 та ўлим қайд этилган. Ўлим сабаблари сифатида нафас бузилиш синдроми (12), туғма аномалия (1), ҳомила дистресси (1), туғма пневмония (1), апластик анемия (1), Хожкин лимфомаси (1), бош мия оғир жароҳати (2), сурункали гломерулонефрит (1), муковисцидоз (1), механик асфикция (1) кўрсатилган.
Урганч шаҳрида 6 ой давомида 29 та мактаб ва 33 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та ихтисослаштирилган мактабда 10 793 нафар ўқувчи болалар тиббий кўрикдан ўтказилган. Шулардан 5 154 нафари (47,7 фоиз) касал деб топилиб, соғломлаштириш учун амбулатория, шифохоналар ва санаторияларга йўналтирилган.
Хорижий давлатларда бўлган 601 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилганида, 205 нафарида турли енгил турдаги терапевтик касалликлар, 1 нафарида ВИЧ ва 3 нафарида сил касаллиги аниқланган.
1264 нафар никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилганида, уларнинг 7 нафарида руҳий, 1 нафарида ОИТС, 2 нафарида сил касаллиги аниқланган.
Оилавий поликлиникаларнинг 6 ойлик ҳисоботига кўра сил касаллиги билан 38 нафар бемор диспансер назоратида турибди, шуларнинг 7 нафари болалар. 287 бемор ОИТС касаллиги ҳисобида бўлиб, шундан 12 нафари болалар.
Мавзуга оид
14:09 / 07.10.2024
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган
11:17 / 02.10.2024
Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:42 / 23.09.2024