Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавируснинг янги тўлқини сабабли мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш жиддий чекланди
Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун фуқароларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишини жиддий чеклади.
Ҳукумат фуқароларни коронавирус юқтириш хавфи ўрта ва юқори бўлган ҳудудларга ташриф буюрмасликка ёки ўзлари яшайдиган ҳудудни заруратсиз тарк этмасликка чақирди.
3 августда мамлакатда 71та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Бу мамлакат учун жорий йил январидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Хитойда охирги ҳафтада 25та шаҳарда, жумладан пойтахт Пекин ва Уҳанда 500дан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган.
Ҳукумат, шунингдек, Нанкин ва Янчжоу шаҳарлари билан авиаалоқани тўхтатган. Бу шаҳарлардан ва уларга барча рейслар бекор қилинган. Бундан ташқари, Нанкинда узоқ масофаларга қатновчи, Янчжоуда эса шаҳар ичидаги автобуслар ҳаракати тўхтатилган.
Шунингдек, Пекин маъмурияти Нанкин, Янчжоу, Чжэнчжоу ва Чжанцзяцзе билан темир йўл алоқасини тўхтатган. Мамлакат бўйлаб 23та темир йўл вокзалида Пекинга чипталар сотилиши тўхтатилган.
Айни вақтда Хитойда “дельта” штаммини юқтириш ҳолатлари кўпайган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025