Жамият | 17:21 / 05.08.2021
2300
1 дақиқада ўқилади
Андижонда «Ласетти» билан тўқнашган юк автомобили уй деворини бузиб кирди
Жорий йилнинг 5 август куни соат 06:00ларда Андижон вилояти, Андижон тумани, “Хакан” ҚФЙ ҳудудидан ўтган йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган И.А. "Зил-131" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобил билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, атрофдаги уй деворини бузиб кирган ҳамда автомобил ағдарилган.
ЙТҲ натижасида юк автомобили ҳайдовчисига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:06 / 17.11.2024
Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024