Жаҳон | 22:46 / 05.08.2021
18245
1 дақиқада ўқилади
АҚШда ёнғин бутун бошли шаҳарни йўқ қилди
Аномал иссиқ, қурғоқчилик ва кучли шамоллар оқибатида Гринвилл шаҳри олов исканжасида қолди. Ёнғин шаҳарнинг деярли бутун марказий қисмини ер билан текислаб ташлади.
Қарийб уч ҳафта давом этган ёнғиндан сўнг Шимолий Калифорниядаги Гринвилл шаҳри вайрон бўлди, деб хабар берди Associated Press.
Аномал иссиқ, қурғоқчилик ва кучли шамоллар оқибатида шаҳар олов исканжасида қолди.
Ёнғин шаҳарнинг деярли бутун марказий қисмини ер билан текислаб ташлади.
Зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас, чунки олов тарқалишини тўхтатиб бўлмаяпти.
«Бугун тунда Гринвиллни йўқотдик. Бошқа гапим йўқ», — деди округнинг конгресс қуйи палатасидаги вакили Дуг лаМалфа.
Мавзуга оид
20:35 / 18.09.2024
Калифорнияда марҳум актёрларнинг меросхўрлари рухсатисиз уларнинг рақамли клонларини яратиш тақиқланди
09:50 / 11.09.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
07:31 / 11.09.2024
Тошкентда “ЗИЛ” юк машинаси ёниб кетди
15:48 / 10.09.2024