Ўзбекистон | 16:20 / 05.08.2021
4685
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга 903 миллион сўм нореал қарздорлик ҳисоблаган “Ҳудудгаз Жиззах” филиали ходимларига жиноий иш қўзғатилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари уларга нисбатан ноқонуний равишда қарздорлик ҳисоблангани ва улар асоссиз газ тармоғидан узилганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Фото: KUN.UZ

Аниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи “Фосса” дастурига юқоридаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобига қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилди.

Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид