Хитой 2020 йилда қарийб 90 млрд долларлик тиббий ниқоб сотди
2020 йил апрелида бир дона тиббий ниқобнинг экспорт нархи 2019 йил декабридагига нисбатан 720,8 фоизга ўсган.
Хитой компаниялари пандемиянинг биринчи йилида қарийб 90 млрд долларлик тиббий ниқоб ва шахсий ҳимоя воситалари сотди. Бу ҳақда Петерсон жаҳон иқтисодиёти институти ҳисоботида айтилмоқда.
Қайд этилишича, 2019 йилда 22,9 миллиард долларлик, 2020 йилда эса 88,1 миллиард долларлик шахсий ҳимоя воситалари экспорт қилинган.
Жами сумманинг 53,8 миллиард доллари ниқоб ва респираторларга, 16,8 миллиарди юз тўрларига, 10,8 миллиарди ҳимоя кийимлари ва 3,9 миллиарди қўлқопларга тўғри келади.
2020 йил апрелида бир дона тиббий ниқобнинг экспорт нархи 2019 йил декабридагига нисбатан 720,8 фоизга ўсган.
Хитой шахсий ҳимоя воситаларини асосан АҚШ ва Евроиттифоққа экспорт қилган.
Мавзуга оид
08:43
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин
19:14 / 25.11.2024
Хитой иккита сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
22:52 / 24.11.2024
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
16:48 / 24.11.2024