Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
“Абдуллахон” мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, маданий мерос объекти ҳисобланган “Абдуллахон” мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.
“Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади маълумотда.
Жиноят кодексининг 207-моддасига (Мансабга совуққонлик билан қараш) кўра, мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган расмий маълумотга кўра, кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши) таъсирида жорий йилнинг 30 июль куни “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушган.
Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, “Абдуллахон” мадрасасини тўлиқ таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун тахминан 6 млрд сўм миқдорида маблағ талаб этилади.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025