Ўзбекистон | 10:46 / 06.08.2021
1305
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида тадбиркорга аукцион савдоларисиз бино олиб беришни ваъда қилган собиқ мутахассис ушланди

У тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз олиб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари сўраган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича,  расмий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси  Хўжаобод тумани филиали собиқ мутахассиси З.А. тадбиркор А.га танишлари орқали тумандаги олдинги тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Асака туманида 40 500 АҚШ долларига фермер хўжалигидаги ерни сотиб юборган фирибгар қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид