Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статқўм аҳолининг 10 йиллик даромадларини қайта ҳисоблади, аҳоли даромади 18,8 трлн сўмга кўпайди
Статистика қўмитаси уй-жой ижараси нархи ҳам аҳоли даромадларига киритилишини маълум қилди. Қўмита аҳолининг 10 йиллик даромадларини қайта ҳисоблаб чиқди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, энди уй-жой ижараси ҳам аҳоли даромадларига қўшиб ҳисобланади.
Статқўм буни “Миллий ҳисоблар тизими-2008” (МҲТ-2008) халқаро стандартини амалиётга жорий этиш ва Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Осиё тараққиёт банки экспертлари тавсиялари асосида амалга оширилгани билан изоҳлади. Бунинг учун алоҳида низом ҳам ишлаб чиқилган.
Мисол учун, бир киши ойига турар жой учун 200 доллар ижара пули тўлайдиган бўлса, бу ижара пули унинг ойлик даромадига киритилади. Бу ҳолат иқтисодий операция ҳисобланади.
Aгар киши ўз уйида яшаса ва ижара пули тўламаса, бу ҳолат иқтисодий операция ҳисобланмайди. Бироқ бунда у худди шундай уйни ижарага олганида, тўлаши керак бўлган маблағ миқдорида шартли даромад олиши кераклиги ва бу даромадга тенг бўлган шартли яшаш хизматлари ҳисобга олинади.
Шуларни инобатга олиб қўмита аҳолининг 10 йиллик даромадини қайта ҳисоблаб чиқди. Натижада аҳоли даромадлари 5-6 фоизга, яъни 18,8 трлн.сўмга кўпайди. 2020- йил аҳоли умумий даромадларнинг номинал ҳажми 401,5 трлн. сўмдан 420,3 трлн. сўмга ошди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025