Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккабоғдаги туғуруқхонага қабул қилинмай Қаршига жўнатилган аёл йўлда туғгани ва чақалоқ вафот этгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, жорий йил 1 август куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлимига мурожаат қилиб келган шу туманда яшовчи ҳомиладор аёлга шифокорлар эътибор қаратишмаган. Сўнг уни вилоят марказига жўнатиб юборишган. Оқибатда, Қаршига кетишда, йўлда машина ичида аёлнинг кўзи ёриган ва чақалоқ вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди. Муносабатда ёзилишича, ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлими шифокорларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Бундан ташқари, айни пайтда ҳолат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
10:57 / 23.01.2025
Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
17:22 / 08.04.2024
Яккабоғда одамларга номаълум ҳайвон ҳужум қилгани айтилди
20:26 / 24.12.2023
Самарқанддаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди
12:51 / 24.08.2023