Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғўс қишлоғида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактика тадбири ўтказилди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Ғўс қишлоғида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. 6-7 август кунлари Ургутнинг Камангарон ва Вағаши қишлоқларида ҳам бундай профилактик тадбирлар ўтказилди.
Республикадан Самарқанд вилоятига ташриф буюрган ишчи гурух раҳбарлари томонидан мазкур қишлоқлар аҳолисига ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилган.
Шу билан бирга, охирги вақтларда ёшлар томонидан жиноят қилиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ҳар хил кўринишдаги оммавий тартибсизликлар содир этилаётгани айтилди ва бундай ҳолатларда қонун устувор, жазо муқаррар экани тушунтирилган. Ишчи гуруҳ вакиллари шунга ўхшаш ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда, жиноят жазосиз қолмаслигини эслатиб, тадбирда қатнашган ота-оналардан фарзандлари тарбиясига эътибор беришни сўрашди.
Маълумот учун, бир муддат аввал Ғўс қишлоғи фуқаролари уларни ҳаққорат қилган ургутлик фуқарони самосуд қилмоқчи бўлиб туман марказида тўпланганди.