Ўзбекистон | 10:27 / 07.08.2021
2215
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда юк машинаси эшак-аравани уриб юборди. Вояга етмаган ўқувчи тан жароҳатлари олди

Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси эшак-аравани уриб юборган. Оқибатда унда бўлган мактаб ўқувчиси тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Зомин тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга бўлган 4R-194 Пешағор-Зарбдор-Янгиер йўлининг 3-километрида «ГАЗ-53» русумли юк машинаси эшак-аравани уриб юборган.

Оқибатда эшак-аравада бўлган, шу ҳудудда яшовчи 7-синф ўқувчиси О.Ж. ўнг оёқ болдир суягининг очиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур ҳодиса ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши туфайли содир берган. Ҳозирда Зомин туман ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид