Ўзбекистон | 15:22 / 07.08.2021
2050
2 дақиқада ўқилади

Оҳангарон шаҳрида истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларининг қиммат нархда сотилишининг олди олинди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, С.А. ва Д.Х. исмли фуқаролар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 7 хил турдаги, жами 2 098 қути «Гепарин», “Эноксапарин», «Цефтриаксон», «Фавипиравир», «Ремдесивир», «Бактеразон» ва «Дексаметазон» номли дори воситаларини харидорга 160 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Баҳолаш экспертизаси хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий нархи 80,3 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид