Сурхондарёда пневматик тўппонча билан ресторан раҳбарига таҳдид қилган шахслар қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида пневматик тўппонча билан ресторан раҳбарига таҳдид қилган шахсларга жиноий иш қўзғатилган. Улардан бири эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сариосиё тумани С.Шерозий маҳалласида яшовчи К. Шавкатжон шериклари Б.Фаррух, М.Муҳаммад ва У.Маъруфжон билан бир гуруҳга бирлашиб, безорилик қилиш мақсадида 2021 йил 5 август куни соат 23:30 ларда Узун тумани Ўзбекистон маҳалласида жойлашган фуқаро А.Алига тегишли бўлган “Минг бир кеча” ресторанига борган.
Ресторанда К.Шавкатжон жамоат тартибини бузган ҳолда унинг эгаси А.Қаҳрамон билан ўзаро тортишиб, ўзи билан олиб юрган «Макаров» тўппончасига ўхшаш пневматик қурол билан таҳдид қилган. Сўнг ушбу қуролдан бир неча маротаба осмонга қаратиб ўқ отиб безорилик жиноятини қасддан содир этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, тезкор-тергов ҳаракатлари давомида К.Шавкатжондан 1 дона пневматик қурол келгусида текшириб кўриш ва жиноят ишига далил сифатида қўшиш учун холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Узун туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 6 август куни фуқаро К.Шавкатжон ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Шу куннинг ўзида гумон қилинувчи К.Шавкатжон Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда, Узун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024