Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг етакчи партияларидан бири халқни толибларга қарши курашга сафарбар қилишни режалаштирмоқда
"Жамияти Исломи" партиясининг қуролли отрядлари 2001 йилга қадар толибларга қарши асосий коалиция деб ҳисоблаб келинган.
Афғонистон етакчи партиялардан бўлган "Жамияти Исломи" партияси раиси Салоҳуддин Раббоний партиянинг ҳарбий раҳбарлари билан ўз тарафдорларини "Толибон" ҳаракати жангариларига қарши курашга чорлаш масаласини муҳокама қилди.
"Генерал Мир Омонулла Гузар ва генерал Жонаҳмад Ҳақжу билан учрашувларда партия бошқарув кенгаши аъзолари билан биргаликда мамлакатдаги сиёсий вазиятни хавфсизлик нуқтайи назаридан муҳокама қилдик", - деб маълум қилди Раббоний.
"Биз шунингдек, халқни қай тарзда мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларига ёрдам беришга сафарбар қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдик", - деди у.
"Жамияти Исломи" партиясининг қуролли отрядлари 2001 йилга қадар толибларга қарши асосий коалиция деб ҳисоблаб келинган.
Охирги кунларда толибларнинг Афғонистондаги ҳарбий мавқейи кучайиб бормоқда, улар иккита вилоят маркази устидан назорат ўрнатгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025